Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой ва АҚШ янги совуқ урушини бошлайдими?

Хитой ва АҚШ янги совуқ урушини бошлайдими?

Пекин совуқ урушга кириш ниятида эмас, деди ХХР Марказий ҳарбий кенгаши (МҚК) раиси ўринбосари Чжан Юся.

«Хитой халқи тинчлик тарафдори ва ҳеч қандай давлат билан совуқ уруш олиб бориш ниятида эмас, лекин мамлакатнинг ҳудудий суверенитети бузилишига йўл қўйилмайди», — деди у.

Чжан Юся томонлар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳали ҳам мавжудлигини тан олди ва совуқ уруш тафаккуридан воз кечишга чақирди. Хитой Халқ Республикаси Марказий Ҳарбий Кенгаши раиси ўринбосари ҳозирда куч ишлатиш сиёсати ўзини оқламаслигини айтади.

Аввалроқ Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси вакили Цзин Цюань АҚШ ва Хитой ўртасида янги совуқ уруш бошланиши эҳтимолларини рад этганди.

Унинг таъкидлашича, Хитойда 1,4 миллиардга яқин аҳоли, яъни дунё аҳолисининг бешдан бир қисми, АҚШда эса 340 миллионга яқин фуқаро бор. Умуман олганда, икки мамлакат аҳолиси бутун сайёра аҳолисининг деярли тўртдан бир қисмини ташкил қилади, шунинг учун қарама-қаршилик юз берган тақдирда якун ҳалокатли бўлиши мумкин, дея огоҳлантирган дипломат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг