Хитойнинг «Уч дара» тўғони Ерни секинлаштирди

Хитойнинг «Уч дара» тўғони Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини секинлаштирган. Бу ҳақда NASA олимлари баёнот беришди.
Таъкидланишича, бу тўғон сув омборида сув шунчалик кўпки, унинг оғирлигидан сайёрамиз ўқи 2,5 сантиметрга силжиган ва бунинг оқибатида бир кеча-кундуз (сутка) 0,06 микросекундга узайган.
Маълумот учун: «Уч дара» — Хитойнинг Хубэй провинциясида, Янцзи дарёсида қурилган гравитацион тўғонли гидроэлектрстанцияси. Дунёдаги энг кучли электр станцияси ҳисобланади — 22,5 ГВт. 2014 йилдан бошлаб йилига 90-100 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter