Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёлланган «киллер» полициячи бўлиб чиқди

Ёлланган «киллер» полициячи бўлиб чиқди

Кениялик собиқ банк раҳбари 52 ёшли Леонард Туо Мвитиганинг 22 йил бирга яшаган хотини Америкага қочиб кетди. Сабаби аёл эрининг тажовузкор хатти-ҳаракатларига ортиқ сабр қилишни истамаган. Леонард хотинини ортга қайтаришга уринди, аммо у қатъий рад этди. Бундан ғазабланган эр хотинини ўлдиришга қарор қилди ва Америкага йўл олди. Қизиғи у ёрдамни такси ҳайдовчисидан сўради. Яъни ҳайдовчи унга киллер топишга ёрдам бериши керак эди. Леонарднинг мақсади аёлни секин-аста азобланиб ўладиган дори билан заҳарлаш эди. Ҳайдовчи Леонард билан гаплашган барча суҳбатларини яширинча ёзиб олди.

Тез орада ҳайдовчи Леонардни «киллер» билан таништирди – ёлланган «киллер» полициячи бўлиб чиқди. Шундай қилиб, жиноятчи эр ҳибсга олинди. Леонард Туо Мвитига 5 000 000 АҚШ доллари мақдоридаги гаров эвазига ҳибсда сақланмоқда. Кейинги ойдан судга қайтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг