Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёз учун ноодатий кўриниш. Германияда дўл ёғди

Ёз учун ноодатий кўриниш. Германияда дўл ёғди

Жорий йилнинг 4 август куни тунда Германия жанубидаги Ройтлинген шаҳрида бўрон ва кучли дўл ёғиши натижасида шаҳарда ёз учун ноодатий кўриниш юзага келди.

Айрим ҳудудларда ердаги дўл қопламсининг қалинлиги 30 сантиметрга етган. Шаҳар ҳокимияти кўчаларни қордан тозалаш учун махсус техниклардан фойдаланишга мажбур бўлган.

Автотураргоҳлар, ертўлалар ва турар-жой бинолари сув остида қолган. Кўчаларни тозалаш учун 290 га яқин шаҳар хўжалиги ходимлари чиққан.

Маълумотларга кўра, дўлнинг диаметри 1,8 сантиметр етган. Ройтлинген шаҳрида охирги марта бундай миқдордаги ёғингарчилик тахминан 10 йил олдин бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг