Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юк машинаси иштирокида ЙТҲ: 20 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳат олди

Юк машинаси иштирокида ЙТҲ: 20 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳат олди

Фото: «vesti.ru»

Хитойнинг шимолида кўмир қазиб олиш компаниясининг юк машинаси аварияга учраши оқибатида 20 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна камида 30 нафари жароҳатланди, деб хабар берди «РИА Новости».

ЙТҲ бугун, 23 февраль куни соат маҳаллий вақт билан 8:20да юз берган. Юк машинаси Шилин-Гол ҳудудида ишчиларни шахтага олиб кетаётган бўлган. Маълум қилинишича, машинанинг тормози ишламай қолган ва бошқарувни йўқотиб, қояга урилган.

Ҳодиса оқибатида 15 киши воқеа жойида, 1 нафари йўлда тез ёрдам машинасида, яна тўрттаси шифохонада ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг