Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ютуқли чипта уч ойдан сўнг топилди

Ютуқли чипта уч ойдан сўнг топилди

фото: 120.su

Дўконга келган Марк Перду кутилмаган янгиликдан ҳайратда қолди. Унга лотерея сотувчиси катта миқдорда ютуқ чиққанини айтди.

Гап шундаки, бир мунча вақт олдин Боулинг-Грин (Кентукки, АҚШ)да яшовчи Марк рафиқаси билан дўконда лотерея чиптасини танлаганди. Ўша лотерея 50 000 долларлик ютуқ чиптаси бўлиб чиқди. Аммо Марк ва унинг хотинининг қувончи узоққа чўзилмади. Улар ютуқли чиптани қаерга қўйишганини эслай олишмади. Эр-хотин чиптани ҳамма жойдан излаб топишолмади ва охир-оқибат кераксиз қоғоздек ташлаб юборганмиз, деган умидсиз хулосага келишди.

Фақат уч ой ўтгач, Марк камдан-кам ҳайдайдиган хизмат машинасидан чиптани топди. Яхшиямки, ютуқни олиш муддати ўтиб кетмаган экан. Эр-хотин эндиликда янгиликни нишонлаш учун саёҳатга чиқишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг