Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский Москвага борадими — Киев муносабат билдирди

Зеленский Москвага борадими — Киев муносабат билдирди

Фото: «РИА Новости»

Украина бош вазирининг ўринбосари Алексей Резниковга кўра, Владимир Зеленский музокара ўтказиш учун Москвага бормайди. Зеленский-Путин музокаралари «норманд формати» доирасида ўтказилиши керак, деди Резников.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 20 апрел куни ўз видеомурожаатида Путинни Донсбасснинг уруш кетаётган исталган нуқтасида қабул қилишга тайёрлигини билдирганди. Бунга жавобан Россия президенти агар Зеленский икки томонлама музокаралар ўтказишни истаса уни Москвада қабул қилишга тайёрлигини маълум қилганди. Шу билан бирга, Путин агарда Зеленский Донбасс масаласини кўтармоқчи бўлса, аввал ДХР ва ЛХР раҳбарлари билан учрашиб олишини, кейин Россия билан музокаралар столи атрофига ўтириши мумкинлигига ишора қилганди.

Украинанинг вақтинчалик босиб олинган ҳудудлари реинтеграцияси масалаларига ҳам масъул саналувчи Алексей Резниковнинг фикрича, уруш кетаётган пайтда «агрессор-мамлакат вакили» билан Москвада учрашиш — «анчайин ғалати таклиф». Агарда шундай учрашув ташкил этилган тақдирда ҳам у «норманд формати» доирасида, худди 2019 йилда бўлгани каби тўрт мамлакат етакчилари иштирокида ўтказилиши керак.

Украина бўйича музокараларнинг «норманд формати» 2014 йилнинг июн ойидан бошланган. Ўшанда иттифоқчи қўшинлар Нормандияга туширилишининг 70 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари доирасида Германия, Франция, Россия ва Украина раҳбарлари илк маротаба Донбассдаги вазиятни ўнглашни муҳокама қилишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг