Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги институтда америкалик профессорлар дарс бермоқда

Намангандаги институтда америкалик профессорлар дарс бермоқда

Фото: Наманган муҳандислик-технология институти матбуот хизмати

Наманган муҳандислик-технология институтига АҚШ нуфузли олий таълим муассасаларидан икки нафар малакали профессор ва эксперт таклиф этилди. Жумладан, Техас халқаро таълим маркази профессори Рави Прокаш Дани институтнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш сохаси талабалари учун “Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фанидан 40 соатлик дарс машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, америкалик олим Дани аграр соҳа профессор-ўқитувчилари учун ўз тажрибаларидан келиб чиқиб мастер-класс ўтиб берди. Дарс машғулотлари билан биргаликда АҚШ ва Ҳиндистоннинг етакчи олим таълим муассасалари ва институт ўртасида видео-конференция ҳам ўтказилиб, ўзаро тажриба ва фикрлар алмашилди, дея хабар берди Наманган муҳандислик-технология институти матбуот хизмати.

Бундан ташқари, АҚШнинг Колумбия университетидан таклиф этилган эксперт-ўқитувчи Бенжамин Аренстейн бир йил давомида институт талабаларига инглиз тили фанидан сабоқ беради ҳамда профессор-ўқитувчилар учун мастер-класслар машғулотларини ташкил этиб боради.

Маълумот учун, жорий йил давомида Наманган муҳандислик-технология институтига Малайзия, Россия, Жанубий Корея, Италия, Португалия каби давлатлардаги етакчи олий таълим муассалари ҳамда илмий тадқиқот марказларидан ўнга яқин олимлар ташриф буюришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг