Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мажбурий суғурта бўйича қоидалар тасдиқланди

Мажбурий суғурта бўйича қоидалар тасдиқланди

«Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (780-сон, 14.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, электрон турдаги суғурта хизматлари (Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга оширилади.

2021 йил 1 июлгача ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модуллари жорий этилади.

Қарор билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, Е-полисни сотиш, расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида амалга оширилади.

2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг