Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маямида ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар пицца ташишни бошлади

Маямида ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар пицца ташишни бошлади

Фото: «NV.ua»

«Ford» компанияси ўзининг ҳайдовчисиз бошқариладиган илк тижорий лойиҳаси ишга туширилганини ва у Маями аҳолисига пицца етказиб беришини маълум қилди. Умуман олганда хавфсизлик нуқтаи назаридан автомобиль ичида одам бўлади, деб хабар берди «NV.ua».

«Domino Pizza» билан ҳамкорликдаги мазкур лойиҳа ишга тушириб бўлинди. Март ойидан бошлаб шаҳар аҳолиси «Postmates» сервиси орқали турли товарларни буюртма қилиши мумкин.

«Ўзаро ҳамкорлик натижасида биз турли таҳлилларни амалга оширамиз, қайси функциялар яхши ишлаётганини, яна қандай янгиликлар қўшишимиз керак эканлигини аниқлаймиз. Бу орқали ўз сервисимизни тезда кенгайтириб, бошқа шаҳарларга ҳам чиқамиз», — дейди «Ford» компанияси вице-президенти Шериф Маракби.

Шу билан бирга «Ford» компанияси Маямида автомобиллар учун диспетчерлар ва техник хизмат кўрсатиш станциялари функциясини бирлаштирадиган автоном биринчи терминални ҳам яратади. Келажакда «Ford» моделидаги ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларга маҳаллий дилерларни жалб этган ҳолда хизмат кўрсатилади ва таъмирланади.

Компания мутахассислари параллель равишда Маями кўчаларида сунъий интеллектга эга автоном машиналарни ҳам синовдан ўтказишни режалаштирган. Лойиҳа жараёнида олинган таржиба 2021 йилга бориб чиқариш режалаштирилган автоном автомобилда қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг