Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар чиройли авторақамлар учун 245 млрд. сўм сарфлашди

Ўзбекистонликлар чиройли авторақамлар учун 245 млрд. сўм сарфлашди

Фото: «theopenasia.net»

Товар хом ашё биржаси маълумотларига кўра, «Avtoraqam» электрон савдо платформаси ишга туширилганидан буён умумий қиймати 245 миллиард сўмдан юқори бўлган 50 мингта автомобиль рақам белгилари сотилди.

Эслатиб ўтамиз, юридик ва жисмоний шахслар авторақамлар сотуви бўйича 2017 йилдан буён ўтказиладиган савдоларда воситачиларнинг иштирокисиз, яъни бевосита ўзларининг шахсий кабинети орқали иштирок этади.

Маълумот учун, 2019 йилнинг ўзида онлайн аукционда 72,3 миллиард сўмлик 17 448 та авторақам сотилган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1 миллион сўмни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг