Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аҳоли сони 4 миллиондан ошган вилоятлар сони иккитага етди

Ўзбекистонда аҳоли сони 4 миллиондан ошган вилоятлар сони иккитага етди

2024 йил 1 апрел ҳолатига Самарқанд вилоятида яшовчи доимий аҳоли сони 4 млн 227,3 минг кишини, шундан эркаклар 2 млн 129,4 минг кишини, аёллар эса 2 млн 97,9 минг кишини ташкил этди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида яшовчи доимий аҳоли сони 4 млн 9,5 минг кишини, шундан эркаклар 2 млн 58,6 минг кишини, аёллар эса 2  млн 20,9 минг кишини ташкил этган.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрел ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 82,3 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 апрел ҳолатига 1 кв.км га 80,6 киши).

Ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6 826,7 киши, Андижон вилоятида 792,8 киши, Фарғона вилоятида 603,5 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти 9,7 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 12,1 кишини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг