Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

25 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

25 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: «Uz24.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 25 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +15 даража, кундузи +29 ... +31 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-7 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-7 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +28 ... +33, Термизда кечаси 15-20 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8 ... +13 даража, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +6 ... +11, кундузи +18 ... +23 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +13 ... +18, кундузи +25 ... +30 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг