Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди

23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати икки вилоятда қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. 

2024 йил 23-30 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:

-Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва тошқинлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

24 апрелда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

25-26 апрел кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 24-29 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг