Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда беш эгизак дунёга келди

Андижонда беш эгизак дунёга келди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида 5 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Андижон шаҳридаги «Қайрағочтош» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Наргиза Бекжонова шу йилнинг 6 июл куни кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинди.

Унда бир неча соат аввал муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилди.

Туғуруқ жараёни малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлар томонидан муваффақиятли ўтказилди.

- Биринчи чақалоқ: қиз, вазни 1450 гр,

- иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1605 гр,

- учинчи чақалоқ: қиз, вазни 1495 гр,

- тўртинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1585 гр,

- бешинчи чақалоқ: қиз, вазни 1205 гр.

​Ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида она ва чақалоқлар ҳозиргина Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалига ўтказилди.

​Айни пайтда 5 нафар эгизак ва уларнинг онаси малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг