Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болта билан давлат ижрочиларига ҳужум қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Болта билан давлат ижрочиларига ҳужум қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиш орқали фуқаролар ёки жамият манфаатини ҳимоя қилади. Ана шу жараёнда айрим фуқаролар ўз мажбуриятини бажариш ўрнига, давлат хизматчиларига кўл кўтариш орқали масалани ҳал қилиш мумкин, деб ўйлайди. Аслида эса бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Жорий йилнинг 30 январь куни Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими ходимлари Ж.Маматқулов, И.Жовлиев ва Ф.Йўлдашевлар томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг сўм солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқарога қарздорликни тўлаши лозимлиги, акс ҳолда, қарздорлик эвазига мулки хатланиши айтилганида, Д.П. маст ҳолатда ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, хонадонида бўлган хўжалик пичоғини олиб чиқиб, давлат ижрочиларига енгил тан жароҳати етказган.

Шунингдек, давлат ижрочисига тегишли «Matiz» русумли автотранспорт воситасини дастлаб пичоқ билан, пичоқ сингач, болта билан барча ойналарини синдириб, кузов детали қисмларини уриб, жиддий шикаст етказган.

Муқаддам, Жиноят кодексининг 109-моддаси  2-қисми билан айбланган Д.П. бу сафар ушбу кодекснинг 219-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва суд томонидан унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг