Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди: тафсилотлар
Бухорода ҳиндистонлик талаба фожиали тарзда вафот этди.
Бухорода таҳсил олаётган 22 ёшли Ҳиндистон фуқароси бўлган тиббиёт талабаси курсдоши билан юзага келган можаро оқибатида оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи курсдошини ноутбук билан урган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter