Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат ерини сотишга уринган раис ва кадастр ходими ушланди

Давлат ерини сотишга уринган раис ва кадастр ходими ушланди

Видеодан кадр

Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди.

Тошкент вилояти Паркент туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ва 1970 й.т. шахс давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга келишишган. Улар Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали муҳандисига 2-3 минг доллар бериш орқали ернинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ҳамда 1970 й.т. фуқаро 17 минг АҚШ доллари ва 37 млн сўм олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг