Фарғонада «Дамас» каналга тушиб кетди: ФВВ тафсилоти
ФВВ қутқарувчилари «Катта Фарғона» каналига тушиб кетган автомобилни олиб чиқди
Куни кеча, Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қўштепа тумани «Лангар» МФЙ Миробод кўчасидан оқиб ўтган «Катта Фарғона» каналига «Дамас» русумли автомобил бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олдилар.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter