Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Фото: Xabar.uz

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Аввал хабар берилганидек, 2026 йил 17–18 сентябр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Соат 20:00 ҳолатига 57 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган. Оғир ва реанимацион беморлар йўқ.

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг