Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

200 дан зиёд фермер Миср тажрибасини ўрганиш учун юборилади

200 дан зиёд фермер Миср тажрибасини ўрганиш учун юборилади

Иллюстратив фото

Қорақалпоғистонда 4 миллион 300 минг гектар яйлов ери бор. Шундан 2,5 миллион гектаридан аҳоли даромадини ошириш ва чорвани кўпайтириш учун етарлича фойдаланилмаяпти. Бу Президент раислигидаги йиғилишда таъкидланди.

«Беруний Агростар» Қўнғирот, Беруний ва Чимбойда айланмадан чиққан 2 минг гектар ерни тиклаб, озуқа етиштиришга мослаштирмоқда. Келаси йили яна 5 минг гектар ўзлаштирилади. Бу 14 минг бош қорамол учун озуқа базаси бўлади.

Бўзатовда ҳам 7,5 минг гектар ерни озуқага мослаштиришга 100 миллиард сўм ажратилади. Озуқа етиштиришга ҳар гектар учун 500 минг сўм субсидия бериш бўйича ўн кунда қарор киритиш топширилди.

Миср тажрибасини ўрганиш учун 200 дан зиёд фермер, жумладан, қорақалпоғистонлик 26 нафар фермер ушбу давлатга юборилган. Дастлабки босқичда Қорақалпоғистоннинг 20 минг гектар майдонида Миср тажрибаси йўлга қўйилади.

Чўл ҳудудларида озуқа етиштиришни кўпайтириш учун Мисрдан мутахассислар ва технологиялар жалб этилади. Чорвачилик учун Осиё тараққиёт банкидан олинаётган 60 миллион доллар кредит ва 8 миллион доллар грант биринчи навбатда шу лойиҳага йўналтирилади.

Чорвачиликда йирик комплекслар ташкил этиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Май ойида чорва бош сонини кўпайтиришга 1 триллион 600 миллиард сўм ресурс ажратилган. Амалда 5 миллиард сўмгача бўлган лойиҳаларга ўн йилга 10 фоизли кредит берилмоқда.

Қорақалпоғистонлик чорвадорларнинг 1-2 минг бошли комплекслар ташкил этиш учун кредит миқдорини 50 миллиард сўмгача ошириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Берунийлик чорвадорлар самолётда қорамол ташиш компенсациясининг шартлари енгиллаштирилса, 5 минг бош чорва олиб келишга тайёрлигини билдирган. Энди Қорақалпоғистонга самолётда олиб келинадиган наслли буқалар қийматининг 10 фоизи, ҳар бир бош учун 4 миллион сўмгача субсидия қилинади.

Бир ойда жойи, ташаббускори ва маблағи аниқ бўлган камида 100 минг бошли чорва комплексларининг лойиҳалари шакллантирилади. Қорамол хариди учун кредит ажратиш тартиби енгиллаштирилиб, маблағлар туман штаби хулосаси асосида берилади.

Тахтакўпирда Шинжон тажрибаси асосида озуқа етиштириш йўлга қўйилади.

Мўғулистон, Туркия, Хитой ва Австралиядан 5 минг бош қўй-эчки олиб келиниб, Қорақалпоғистон шароитида кўпайтирилади. Бунинг учун бир ойда 1 минг гектар ерни белгилаб бериш топширилди.

Йил якунигача 10-15 минг гектарда лойиҳаларни шакллантириб, бир йил ичида 100 минг бош қўй-эчки боқишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Президентимиз кеча «Кегейли наслли парранда» корхонаси фаолияти билан танишганини қайд этди.

Тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, бир йил ичида парранда етиштириш қувватини 2-3 карра ошириш ва корхонани холдингга айлантириш топширилди. Зарур маблағ масаласи ҳал қилинади.

Кегейлидаги техникумда парранда етиштиришни ўргатадиган курслар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг