Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жомбойда ЙТҲ: юк машинаси ағанади, «Matiz» пастликка тушиб кетди

Жомбойда ЙТҲ: юк машинаси ағанади, «Matiz» пастликка тушиб кетди

14 апрель куни Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган.

Шу вақтда бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатишга улгурмасдан «Matiz» автомобилининг орқа томонига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва юк автомобили ағдарилган. «Matiz» автомобили ўнг томон пастликка тушиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг