Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масжидда ўғрилик содир этган шахс ушланди

Масжидда ўғрилик содир этган шахс ушланди

Фото: «Спутник»

4 февраль куни 18:45 лар орасида Д.Ш. (1994 йилда туғилган) «Зангиота» жомеъ масжидининг таҳоратхонасида қаровсиз қолдирилган қора куртка ҳамда ичидаги паспортни ўғрилаб, жуфтакни ростлаган.

Аниқланишича, куртка фуқаро М.Х.га (1998 йилда туғилган) тегишли бўлган. Ички ишлар ходимларининг тезкор тадбири натижасида фуқаро Д.Ш. ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, туман ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Одамлар масжидларга кўнглини, қалбини поклагани борса, айрим инсофидан айрилган кимсалар бу муқаддас жойда ўғрилик содир этиб, икки карра гуноҳга ботадилар ва қолаверса, қонун олдида ҳам мулзам бўлиб қоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг