Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ меҳри ва дуосига мушарраф бўлган санъаткорлар

Халқ меҳри ва дуосига мушарраф бўлган санъаткорлар

Энг катта бойлик — саломатлик. Инсон хоҳ шоҳ бўлсин, хоҳ юлдуз, тансиҳатлик бўлмаса, ҳеч қандай шон-шуҳрат унга татимайди. Зеро, инсоннинг ҳақиқий бойлиги на мартаба, на мол-дунё, балки соғлом ҳаёт кечириш имкониятидир.

Аслида, санъаткорни элга танитиб, юлдузга айлантирадиган ҳам — мухлис. Аммо шундай мухлислар борки, улар севимли санъаткорини нафақат саҳнада олқишлайди, балки ҳаётнинг энг оғир синовларида ҳам ёлғиз қолдирмайди. Балки бу ўзбек халқининг бағрикенглиги, саховатпешалиги ва меҳр-оқибатидан далолатдир.

Шошилинч жарроҳлик амалиёти сабаб концерт дастурини қолдиришга мажбур бўлган Озода Нурсаидова, қўшиғи тақдирига айланган, ноҳақ азоблардан жони қийналган Сурайё Қосимова ва сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган телебошловчи Аҳрор Қўшматов... Уларнинг ҳар бири бугун халқ меҳрини нафақат олқишлар, балки самимий дуолар ва моддий кўмак тимсолида ҳам ҳис қилишмоқда.

Бир неча кун аввал Термиздаги концерт дастури қолдирилгани маълум қилинган Озода Нурсаидова куни кеча яна кўриниш берди. Бош мияда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг у ўз саломатлиги учун дуо қилган, қўллаб-қувватлаган мухлисларига миннатдорчилик билдирди.

Санъаткорнинг бугунги ҳолати яна бир ҳақиқатни эслатади, саҳнада минглаб мухлислар қаршисида турган инсон ҳам ҳаётнинг синовларидан холи эмас. Баъзан унга қарсаклардан ҳам кўра самимий дуо, меҳр ва маънавий мадад кўпроқ куч беради.

9 сентябр куни саломатлигидаги жиддий ўзгаришлар туфайли тез ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган Сурайё Қосимова ҳам халқимизнинг дуолари ва моддий кўмаги билан шошилинч жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Саховатпеша инсонлар ёрдамида хонанданинг қизи таълим олиши учун зарур бўлган контракт тўлови ҳам қопланди.

Жарроҳлик амалиёти ва шифохона харажатларидан ортган маблағлар хонандага етказилганида эса у пулни қабул қилишни истамади. Унинг сўзлари кўпчиликни ўйга толдирди:

— Ҳаммаларингизга катта раҳмат! Энг муҳими, соғлиқ экан. Аёл кишига энг кераги эътибор экан. Менга пул керак эмас. Пул менинг ҳаловатимни ўғирлаган, шунинг учун пулни жуда ёмон кўраман.

Бу сўзлар ортида ҳаётнинг аччиқ тажрибалари, кўнгил оғриқлари ва инсон учун моддий бойликдан ҳам устун турадиган қадриятлар мужассам.

Шундан сўнг ижарада яшаётган Сурайё Қосимовага уй олиб бериш мақсадида хайр-эҳсон маблағларини йиғиш давом этди. Бироқ бу вазифани Маданият вазирлиги ўз зиммасига олиши маълум бўлгач, хонандадан орзу-ниятлари сўралди. Унинг жавоби эса эътиборга молик:

— Менинг орзуим — халқимга хизмат қилиш, АҚШда концерт бериш, Парижга бориш. Мусофирда ҳам мухлисларим кўп.

Шифохонадан чиқиши билан ижодга қайтган Сурайё Қосимова наманганлик беш ёшли қизалоққа