Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукусда йирик яширин цех фаолияти фош этилди

Нукусда йирик яширин цех фаолияти фош этилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро О.А. «Анҳорли» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Унда ундан 44 573 дона штрих код, 12 346 дона қалбаки акциз марка, 5 062 дона қопқоқ, 1 022 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари, 237 литр спирт ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг