Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура ёш келин-куёв ўлими сабабини ўрганмоқда

Прокуратура ёш келин-куёв ўлими сабабини ўрганмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Каттақўрғонда ёш келин-куёв вафоти билан боғлиқ хабар прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Аниқланишича, 16 январь куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида яшаган 26 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли турмуш ўртоғи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Шу куни марҳумлар яқин қариндошлари томонидан дафн этилган.

Бироқ, Каттақўрғон тумани ИИБ ва тиббиёт бирлашмасига ҳам келин-куёв вафот этганликлари ҳақида хабар келиб тушмаган.

Марҳумларнинг яқинлари ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бермаганликлари аниқланган.

Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.

Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумларнинг ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг