Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ» довонида йўлни лой ва қум қоплади: ФВВ изоҳи

«Қамчиқ» довонида йўлни лой ва қум қоплади:  ФВВ изоҳи

ФВВ водий довонидаги аҳвол бўйича расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назоратга олинган.

Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

Йўлнинг ҳаракат қисми яқин дақиқаларда очилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг