Қоракўлда эшакни тириклай ёқиб юборган шахс қидирилмоқда
Қоракўл туманидаги зовурда содир бўлган ёнғин ҳолати туман экология инспекторлари томонидан ўрганилган. Текширувлар натижасида Қоракўл туман Хўжакон МФЙ ҳудудидаги зовурда ҳақиқатдан ҳам ёнғин юз бергани, оқибатда 37 туп юлғун ўсимлигига зарар етгани аниқланди.
Номаълум шахс ўсимликларга қўшиб бир фуқарога тегишли эшакни ҳам ваҳшийларча ёқиб юборган. Олинган оғир куйиш жароҳатлари оқибатида жонзот ачинарли аҳволга келиб қолган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ёнғинни ким содир этганини аниқлаш мақсадида материаллар Қоракўл туман ИИБга тақдим этилди. Айни пайтда текширув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter