Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасаси фаолиятида халқаро стандартларга мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлади
Давлат бошқарувида рақамлаштириш жараёни чуқурлашаётган бир пайтда лойиҳаларни самарали бошқариш билан бир қаторда, уларнинг сифат, шаффофлик ва ҳалоллик тамойиллари асосида ташкил этилиши ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасаси ана шу талабларга мувофиқ фаолият юритаётганини халқаро аудит натижалари билан яна бир бор тасдиқлади.
Марказ ISO 9001 — сифат менежменти ва ISO 37001 — коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартлари бўйича қайта сертификатлаш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, халқаро ҳамда миллий сертификатларни қўлга киритди.
Энг эътиборли жиҳати, ўтказилган аудит натижаларидан сўнг Марказ фаолиятида критик ва нокритик номувофиқликлар аниқланмади. Бу эса халқаро стандартлар талаблари муассаса фаолиятига формал эмас, балки тизимли равишда жорий этилганини кўрсатувчи муҳим кўрсаткичдир.
Марказда ушбу натижага эришишда раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши, Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) бўлимининг тизимли фаолияти ҳамда барча ходимларнинг жараёндаги фаол иштироки муҳим омил бўлган.
Бу эса Марказ жамоасининг профессионализми, масъулияти ва ҳамжиҳатликдаги меҳнатининг самараси бўлса, қўлга киритилган сертификатлар олдинда турган янада юқори мақсадлар учун янги босқични белгилаб беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter