Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги мудҳиш ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (видео)

Россиядаги мудҳиш ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди (видео)

Фото: «34.мвд.рф»

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 1 март куни Москва вақти билан соат 8:30да Волгоград областининг Михаилов туманидаги Р-22 «Каспий» федерал автомобиль йўли 765-километрида ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида «Mitsubishi Outlander» автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. 

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси, Тошкент вилояти Бўка тумани туғилган (1965 йил 17 декабрь) Галина Анатольевна Серебрякова ҳам бор.

Ҳолат мамлакат элчихонасининг консуллик бўлими назорати остига олинган, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг