Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда мудҳиш автоҳалокат: ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди

Сурхондарёда мудҳиш автоҳалокат: ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлди

Фото: «RUSdtp.ru»

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ҳайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1572 километрида ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ мудҳиш ҳодиса содир бўлди.

«ВАЗ-2106» русумли автомашинаси Қумқўрғон – Жарқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланаётганида қарама-қарши томондан келаётган «Матиз» автомашина ҳаракат йўналишини ўзгартирган ва тўқнашув юзага келган. Оқибатда «Матиз» ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи ҳамда «ВАЗ-2106» русумли автомашинада бўлган уч нафар йўловчи олган жароҳатлари сабаб туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Бир йўловчи ва «ВАЗ-2106» русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг