Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг икки бозорида тўсатдан машғулотлар ўтказилди

Тошкентнинг икки бозорида тўсатдан машғулотлар ўтказилди

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида пойтахтнинг иккита йирик бозорида тўсатдан машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Ўқув машғулотлари бугун, 15 июл куни «Олой» ва «Авиасозлар» бозорларида бўлиб ўтди. Ушбу машғулотлардан кўзланган мақсад, тезкор хизматларнинг ёнғин, зилзила ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини текширишдан иборат эди.

Ушбу тадбирнинг тўсатдан ўтказилиши одамларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларидаги бўшлиқларни аниқлашга ва уларни дарҳол бартараф этишга ёрдам беради, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Бухородаги марказий бозорда ёнғин рўй бергани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг