Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда божхона пости инспектори тезкор тадбирда қўлга олинди

Тошкентда божхона пости инспектори тезкор тадбирда қўлга олинди

Фото: Anhor

Божхона постида божхона ходими ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости инспектори О.С. фуқаро А.З.дан Республика ҳудудига айланма йўллар билан олиб кирилган 10 дона «IPhone» русумли уяли алоқа воситаларини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириб, IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг