Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда қалбаки долларларга «Айфон» харид қилган мижоз ушланди

Тошкентда қалбаки долларларга «Айфон» харид қилган мижоз ушланди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича,  масъул идоралар томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга тегишли 2 дона “Iphone 13 pro max” русумли уяли алоқа воситасини 2 550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга жами 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг