Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тунги клубдаги навбатдаги муштлашув: қачон ва қаерда содир бўлган? (видео)

Тунги клубдаги навбатдаги муштлашув: қачон ва қаерда содир бўлган? (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Интернетда бир неча шахснинг кўнгилочар масканлардан бирида муштлашаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳодиса шу йилнинг 3 март куни Сергели туманидаги «Утопия» тунги клубида соат 2:00лар атрофида содир бўлгани айтилди.

Бироқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ички ишлар органларига 3 март куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам на бу туманда ва на шаҳарнинг бошқа туманларидаги кўнгилочар масканларда тартибсизликлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Видеода тасвирланган муштлашув оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Шундай бўлсада ИИББ ушбу видеоёзув қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаштириш учун суриштирув бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг