Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувдаги алиментчи тунги клубдан топилди

Қидирувдаги алиментчи тунги клубдан топилди

Фото: «Xabar.uz»

Суд қарорида кўрсатилган мажбуриятни, яъни фарзанди таъминотидан бўйин товлаб, яшириниб юрган юрган Д.И. тунги клубдан топилди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уни турмуш ўртоғи қарамоғида қолган 3 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти ўйлантирмаган. Натижада, қарздорлик салкам 2021 йилнинг мартидан 2024 йилнинг январ ойига қадар 50 млн. сўмдан ортди.

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Куни кеча ички ишлар органлари ходимлари билан олиб борилган тунги тадбир давомида қарздор ота тунги клубдан топилди. Унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди. Суднинг қарорига асосан у 15 суткалик қамоқни ўтказадиган бўлди.

Умуман олганда, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан 2023 йилнинг ўзида жами 207 нафар қидирувдаги шахслар топилган.

Олиб борилган профилактик ва тушунтиришлардан сўнг 478 миллион сўм қарздорлик ундирилиши таъминланган.

Ҳозирда эса 114 нафар шахс қидирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг