Хизмат сифати ва шаффоф бошқарув: Рақамли ҳукуматда янги ёндашув
Замонавий бошқарувда хизматлар сифатини ошириш ва коррупциянинг олдини олиш — бир-бирига узвий боғлиқ жараёнлар. Бунинг учун ҳар бир фаолият шаффоф ва аниқ назоратда бўлиши лозим.
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинари айнан ушбу тамойилларни амалиётга чуқур татбиқ этишга бағишланди.
«CERT International» халқаро ташкилоти экспертлари иштирокида ўтган машғулотда Марказ ходимларига халқаро ISO 37001 ва ISO 9001 стандартлари бўйича батафсил маълумот берилди.
Халқаро аудитор Алишер Алимов ҳамда консултант Бекзод Юсупов иш жараёнида эҳтимолий хавфларни олдиндан баҳолаш ва аудит жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Бундай ўқув тадбирлари Марказда коррупцияга қарши бошқарув тизимини янада кучайтириш ва хизматлар сифатини халқаро талаблар даражасида доимий такомиллаштириб боришга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter