Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Августда 71,9 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Августда 71,9 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

«Ўзэнергоинспекция» томонидан август ойида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қонунбузилишлар оқибатида жами 71,9 млрд сўмлик зарар қайта ҳисобланган.

Шундан:

  • 19 млн кВт·соат электр энергияси — 40,7 млрд сўм;
  • 10 млн куб метр табиий газ — 31,2 млрд сўм.

Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилганлик натижасида июл ойида давлат бюджетига 96 млрд сўмлик зарар етказилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг