Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ ҳоким ўринбосарини қўлга олди

ДХХ ҳоким ўринбосарини қўлга олди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн. сўм олганлиги ҳам маълум бўлди.

Таъкидланишича, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг