Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Генерал-майор Рустам Жўраев аҳолига мурожаат қилди

Генерал-майор Рустам Жўраев аҳолига мурожаат қилди

Фото: Миллий гвардия.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий гвардияси органлари бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда ушбу долзарб вазифаларни бажариш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда аниқ режа асосида фаолият кўрсатмоқда.

Бу жараёнда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ишончли қўриқланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Бугунги кунда маҳаллалардаги вазиятни таҳлил қилар эканмиз, минг афсуски, биз ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган сабаблардан кўра, уларнинг оқибатларига қарши курашиш билан банд бўлиб қолаётганимиз аён бўлмоқда», дейилади мурожаатда.

Маҳаллаларимизда ёшлар тарбиясига етарли даражада эътибор қаратилмагани туфайли вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноий ва носоғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш ҳолатлари кўпайгани ҳам салбий вазиятнинг кучайишига олиб келмоқда.

Миллий гвардия бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни аниқ белгилаб олган.

Биринчидан, вилоятлар марказларидаги йирик бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг маъмурияти билан биргаликда объектларнинг асосий кириш жойларига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамераларни ўрнатиш чоралари кўрилади.

Иккинчидан, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича янги тизим ва амалиёт жорий этилиб, мулкий ва жамоат тартибига қарши қаратилган жиноятлар содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган объектларда доимий кузатув йўлга қўйилади.

Учинчидан, мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга, ўқувчиларга нисбатан жисмоний хавф-хатарларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, шаҳар-туман марказларидаги барча таълим муассасаларига «ташвиш» тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия қўриқловига олинди.

Тўртинчидан, фуқароларнинг яшаш жойидаги мол-мулкини ишончли қўриқлаш, уларни ноқонуний эгаллаш ҳолатларини барвақт олдини олиш ва ўз вақтида чек қўйишни – олдга қўйилган асосий мақсадлардан бирига айлантирилади.

Мурожаатчи аҳолидан ўз уйларида техник қўриқлов тизимларни ҳамда ташвиш тугмаларни ўрнатишни тавсия қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг