Хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган 1 320 та давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтиш бошланди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган 1 320 та давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади.
Кимлар иштирок этиши мумкин?
- Илова (қуйидаги расм)да келтирилган ОТМларга тўлов-контракт асосида тавсия этилган абитуриентлар — улар тест синовларида иштирок этади;
- давлат ОТМларига ҳужжат топшириб, тестдан ўтган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар (агар йўналиш ва фанлар мос келса) — улар ўзлари тўплаган баллари асосида, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлса, танловда қатнашади. Тест топширмайди.
Муҳим саналар:
Рўйхатдан ўтиш: 5 октябрга қадар (шу куни ҳам)
Тест синовлари: 12 октябргача ўтказилади
Натижалар: 17 октябргача аниқ бўлади.
Эслатма: рўйхатдан ўтишда тестда иштирок этадиган абитуриентлардан Президентнинг қарори (ПҚ–4319-сон, 14.05.2019)га мувофиқ белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.
Батафсил: https://t.me/eduuz/38258
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter