Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мавсумий ишларга келганлар учун рўйхатдан ўтишда енгиллик берилади

Мавсумий ишларга келганлар учун рўйхатдан ўтишда енгиллик берилади

Фото: «Azon.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом янги 211-банд билан тўлдирилмоқда:

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий ишлар (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) (кейинги ўринларда мавсумий ишлар деб аталади) билан шуғулланиш учун етиб келган фуқародан унинг профилактика инспектори томонидан қайд этилиши шарти билан вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга туриши талаб қилинмайди.

Мавсумий ишлар билан шуғулланиш учун етиб келган фуқаро мавсумий ишлар олиб борилаётган жойнинг профилактика инспектори томонидан махсус қайдлар китобига тегишли ёзув ва мавсумий ишларни амалга ошириш бўйича шартномага санани кўрсатиб, белги қўйган ҳолда инспектор имзоси билан тасдиқланиб, қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади:

фуқаро паспорти (тақдим этилади);

паспорт нусхаси;

мавсумий ишни тақдим этаётган шахс ва фуқаро ўртасидаги шартнома.

Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мавсумий ишларни амалга ошириш бўйича шартнома оддий ёзма шаклда тузилади».

Мазкур норма «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида белгиланган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг