Олий суднинг янги раиси фуқаро ва адвокатларни қабул қилди
Бугун Олий суд раиси Робахон Махмудова фуқаролик судловга оид мурожаатлар бўйича фуқаро ва адвокатларни қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Қабул давомида мурожаатчилар ўз ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда ўрганиш учун топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, Робахон Маҳмудова шу йилнинг июн ойида Олий суд раиси лавозимини эгаллаганди. У 2022 йилдан буён Олий судга раҳбарлик қилган Бахтиёр Исломов ўрнини эгаллади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter