Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Адлия вазирлари учрашди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Адлия вазирлари учрашди

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Корея Республикаси Адлия вазири Пак Санг Ги билан учрашди.

Корея Республикаси делегацияси мамлакатимизга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни билан танишиш, тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, коррупцияга қарши кураш, қонун ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, хусусан, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция иқлимини яхшилаш, юридик хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди. 2017 йилнинг 23 ноябрида икки мамлакат Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Учрашувда меморандумга мувофиқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш муҳимлиги, бу мамлакатимизда очилган Жанубий Кореянинг етакчи юридик компаниялари ваколатхоналари инвесторлар ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, шартнома-ҳуқуқий база сифатини оширишга имкон бериши таъкидланди.

«Корея Республикаси делегацияси инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчиликни ишлаб чиқиш соҳасида Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди. Очиқ ва конструктив мулоқот доирасида Корея Республикаси Адлия вазири Пак Санг Ги мамлакатимиз адлия органлари ва муассасалари фаолиятидаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади ва уларни халққа яқинлашиш, фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга имкон беришини айтиб ўтди», - дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун, Корея Республикаси Адлия вазирлиги Адлия вазири бошчилигида адлия ишларини назорат қилувчи, Вазирлар Маҳкамаси даражасидаги вазирликдир. У суд таъқиби, ҳукмларни чиқариш, иммиграция назорати ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жавоб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг