Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10–15 даража илиқ, шимолда 3–8 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13–15 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10–15 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг