Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон экспортида қайси маҳсулотлар энг катта улушни эгалламоқда?

Ўзбекистон экспортида қайси маҳсулотлар энг катта улушни эгалламоқда?

2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 12,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, экспорт таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушни сақлаб қолди.

Ҳисоботга мувофиқ, хизматлар экспорти 4,6 млрд долларга етган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,9 фоизга ошган. Кейинги ўринларда 1,9 млрд долларлик саноат товарлари ҳамда 1,1 млрд долларлик турли хил тайёр буюмлар қайд этилди.

Шунингдек, кимёвий маҳсулотлар экспорти 1 млрд долларга, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти ҳам 1 млрд долларга етди. Ҳар икки йўналишда ҳам ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилган.

Тайёр буюмлар экспорти энг юқори ўсиш суръатини намоён этиб, қарийб икки баробарга ёки 99,7 фоизга кўпайди. Шунингдек, ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар экспорти 90,1 фоизга ошган.

Машина ва транспорт ускуналари экспорти 536 миллион долларга етиб, 38,2 фоизга ўсди. Кимёвий маҳсулотлар экспорти 37,6 фоиз, хизматлар экспорти эса 34,9 фоизлик ўсишни қайд этди.

Минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари экспорти 660,7 миллион доллар, ичимликлар ва тамаки экспорти 106,9 миллион доллар, ноозиқ-овқат хомашёси экспорти эса 131,4 миллион долларни ташкил қилди. Ушбу йўналишларда ҳам ижобий динамика сақланиб қолган.

Шунингдек, бошқа товарлар экспорти 1,5 млрд доллар бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,4 фоизга камайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг