Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон импортида Хитойнинг улуши 9,6 млрд долларга етди

Ўзбекистон импортида Хитойнинг улуши 9,6 млрд долларга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган.

Ушбу давр мобайнида мамлакатнинг асосий импорт ҳамкорлари ўнлигида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчилик қилган.

Хитойдан импорт 9,6 млрд долларни ташкил этган. Россиядан 5,3 млрд долларлик, Қозоғистондан эса 2,4 млрд долларлик товар ва хизматлар импорт қилинган.

Туркиядан импорт 1 млрд 49,6 млн долларга етган. Корея Республикаси бўйича бу кўрсаткич 1 млрд 37 млн долларни ташкил қилган.

Туркманистондан 657,5 млн долларлик импорт амалга оширилган. Германиядан импорт 640 млн доллар, Ҳиндистондан 607,4 млн доллар бўлган.

Беларус ва Бирлашган Араб Амирликларидан импорт ҳажми ҳам 500 млн доллардан ошган. Беларус — 508,6 млн доллар, БAA — 507,9 млн доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг