Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон мева-чевани асосан қайси давлатларга сотмоқда?

Ўзбекистон мева-чевани асосан қайси давлатларга сотмоқда?

Фото: Xabar.uz

9 ойда 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Айтилишича, 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 831 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 баробарга ёки 99,5 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 %), Покистон (15,1 %), Қозоғистон (12,2 %) ҳамда Хитой (8,4 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг