Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади

Ўзбекистонда октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади

Фото: «Норма»

Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда «Норма».

Унга кўра, биринчидан, виртуал банк карталари амалиётга жорий этилади. Бу интернет тармоғидаги тўловлар учун мўлжалланган физик (пластик) ташувчисиз махсус банк картасидир. Моҳиятан олганда, бундай карта тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитлар маълумотларидан иборат бўлади. Виртуал банк картаси банк ва мижоз ўртасида ёзма шаклда ёки офертани акцептлаш орқали тузилган шартнома асосида фойдаланишга тақдим этилади.

Интернетда тўловлар амалга оширилаётганда банк картасининг ҳақиқийлигини текшириш учун банк картасининг махсус CVV (СVС) кодидан фойдаланилади.

У виртуал терминал (E-POS) банк карталари орқали тўлов операцияларини амалга ошириш ва амалга оширилган операциялар бўйича электрон слипларни (квитанцияларни) шакллантириш имконини берувчи дастурий таъминот ҳисобланади.

Иккинчидан, ҳужжатда банк картасининг қўшимча – кобейжингли тури қайд этилган. Кобейжингли банк картаси унинг олд томонида логотиплари акс эттирилган бир нечта тўлов тизимида (масалан, UZCARD ва UnionPay) ишлайди.

Учинчидан, битта карта счётига бир нечта қўшимча банк ва виртуал картани улашга рухсат берилади. 

Тўртинчидан, процессинг ташкилотига (ЯУПМ) банк карталари бўйича тўловларни амалга ошириш пайтида антифрод тизими – фирибгарлик операцияларини баҳолаш ва олдини олиш тизимидан фойдаланиш мажбурияти юклатилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва шу йилнинг 25 октябридан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг