Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида (фото)

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Етакчилар «Made in Uzbekistan» бренди остида ташкил этилган павильон билан танишдилар. Унда мамлакатимиз автомобилсозлигининг юқори технологик маҳсулотлари, электр ва қишлоқ хўжалиги техникаси, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг товарлари намойиш этилган.

Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба ва технологиялар билан алмашиш зарурлигини таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг